«САБЪАИ САЙЁР» 
Badiiy adabiyotlar

«САБЪАИ САЙЁР» 

✍️ («Етти сайёра») — «Хамса» (Алишер Навоий)нинг тўртинчи достони (1484), ишқийсаргузашт характерда. 37 боб (5000 байтдан ошиқ). Шаркда кенг тарқалган «Баҳром Гўр» афсонаси асосида. Афсона Эроннинг сосоний ҳукмдори Чярахран V (420 — 438 ҳукмронлиги) номи билан боғлиқ (Варахран — дарийча Баҳром). У гўр — қулон овига ўчлиги учун Баҳром Гўр номи билан машҳур. Афсонани ёзма адабиётга, дастлаб Фирдавсий олиб кирган. Сўнг Низомий, Хисрав Дехлавий ва б. шу мавзуда асарлар ёзганлар. Навоий бу тажрибаларни умумлаштириб, мукаммал оригинал достон яратган.