«САДДИ ИСКАНДАРИЙ»
Badiiy adabiyotlar

«САДДИ ИСКАНДАРИЙ»

«САДДИ ИСКАНДАРИЙ» («Искандар девори») — «Хамса» (Навоий)нинг якунловчи достони (1485). Асар 89 боб, 7215 байтдан иборат бўлиб, Навоий ижодидаги ҳажман энг йирик эпик асардир. Достон арузнинг мутақориб баҳрида туркийда ёзилган.

Хамсанависликнинг буюк намояндалари: Низомий Ганжавий, Ҳисрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар Искандар тўғрисида достон ёзиб, ўз «Хамса»ларига киритганлар. Дастлаб мусулмон дунёсида Қуръони каримнинг Каҳф сурасида номи зикр этилган ҳукмдор Зулқарнайн (Икки шохли, 18сура, 83 —98оятлар) ҳамда юнон саркардаси ва давлат арбоби Александри битта шахс деб билишган ва у шаркда Искандар Зулқарнайн номи билан машҳур бўлган. Мазкур Искандарномаларга Искандар тимсолидаги Александр фаолияти мавзу қилиб олинган.