Лайли ва Мажнун
Badiiy adabiyotlar

Лайли ва Мажнун

✍️ «Лайли ва Мажнун» – Алишер Навоий «Ҳамса»сининг учинчи достони (1484). У 3622 байтдан иборат бўлиб, шу мавзудаги достонларга хос аруз вазнининг «ҳазажи мусаддаси ахраби мак,бузи маҳзуф» бахрида ёзилган. 

📗 Навоий ушбу достонни туркий тильда яратган биринчи муаллифдир. Алишер Навоий Лайли ва Мажнун саргузаштларининг анъанавий сюжет чизиғини сақлаб қолган ҳолда воқеаларга янгича руҳ ва мазмун бахш этди ҳамда достонга янги тимсоллар киритди. Алишер Навоий Лайли ва Мажнун афсонасидан либос сифатида фойдаланиб, достон мазмунига ўз фалсафий қарашларини синг-дириб юборишни мақсад қилганини таъкидлайди. Достон Шарқ мумтоз адабиётининг анъаналарига мувофиқ иккита: зоҳирий (очиқ) ва ботиний (яширин) маъноларга эга. Зоҳирий маъно оддий ўқувчига ҳам тушунарли бўлиб, унда икки ёш муҳаббати ўз ифодасини топган.