Петрарка - қўшиқлар китоби
Badiiy adabiyotlar

Петрарка – қўшиқлар китоби

📖 Адабиётда Петрарка ҳодисаси кўп қиррали: шахс, шоир, донишманд, олим, жамоат арбоби – унда буларни ажратиб бўлмайди. Унинг ижоди Ўрта асрлар тафаккури ва санъати, Инсонпарварлик ва Уйғониш, Европа ва итальян петраркизми ҳақида кўплаб маълумотлар беради. Бир сўз билан айтганда, Петрарка – Европа шеъриятини янги босқичга олиб чиққан чинакам шоир.

✍️Қўшиққа жо этдим ёшлик завқ-шавқин,

Оғриқли оҳ-воҳлар шовқини гирён,

Илк хато хун олган шум дамдан буён

Ҳис этмай яшарман ўз умрим ҳаққин.

Беҳуда орзу ва бенаф жафо-кин

Музтар овозимни узар ногаҳон,

Қалбим узр-маъзур бобида ҳайрон,

Севишганлар, фақат хайрихоҳлик чин.

Устимдан кулади ҳар кимса, наҳот,

Муҳимми, ҳакамлар жуда ҳам сипо:

Ўзимни кулгили сезяпман ҳозир.

Зимни пуч манфаат чанқатар, ҳайҳот,

Сўнг англаб, ўзимни айбладим ҳатто,

Дунёвий шодликлар – мухтасар тушдир.