Мен шоирман, истасангиз шу... (А.Орипов гурунглари)
Badiiy adabiyotlar

Мен шоирман, истасангиз шу… (А.Орипов гурунглари)

📖 Яхши инсонлар суҳбати кишига қувват бағишлайди, маънан юксалтиради. Зеро, халқимиз орасидаги «Одам тафтини одам олади», «Суҳбати расо – танга даво» каби нақллар ҳам бежиз эмас. Шу маънода мазкур асар ўзига хос маънавий озуқа манбаидир. Унда замонамизнинг аллома ва донишманд ижодкори, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов иштирок этган гурунглар ёритилган.

Халқимиз ардоғидаги бу инсоннинг фикр-хаёллари, кечинмалари, у кишини ўйга толдирган ҳолатлар ва хотиралар билан яқиндан танишиш истагидагилар учун бу китоб айни муддао бўлиши шубҳасиз.