✍️ «ФАРҲОД ВА ШИРИН» — туркий халқлар адабиётларида анъанавий мазмунга эга бўлган ва бир неча ижодкорлар томонидан қаламга олинган ишқий қисса ва достонлардан бирининг номи.
📗 Ширин ва Фарҳод форстожик адабиётида 10—11-а. лардан бошлаб Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомий Ганжавийнинг «Хусрав ва Ширин», Хусрав Дехлавийнинг «Ширин ва Хусрав», ўзбек шоири Қутбнинг «Хусрав ва Ширин» достонларида энг фидойи ошиқ ва маъшуқалар сифатида тасвирланган. Алишер Навоий Шаркда бу анъанавий ишқий қиссани қайта ишлаб, уни янгидан шакллантирган, Фарҳод ва Ширинни достоннинг бош қаҳрамонлари сифатида тасвирлаган ва унга «Фарҳод ва ширин ва Ш» деб ном қўйган.