📖Шеър инсон қалбининг энг нозик пардаларида янгровчи оҳанрабо куй. Бу куй кечмишлар ва келмишлар силсиласида тобланган. Унда башарий орзу-умидлар, армонлар яшайди. Шоир эса бу куйнинг бастакори, қалб торларининг чертувчиси.
📝Бобур Бобомурод ана шундай куйлар муаллифи. У севги ва садоқатни, ғам ва ҳасратни, алам ва нафратни, иймон ва инсофни тараннум этади. Ушбу тўпламдан жой олган ижод намуналари қалбингизга кўчади, деган умиддамиз!