Каллахоналик йигитча
Badiiy adabiyotlar

Каллахоналик йигитча

📖I БОБДАН

🗣Биродарлар! Ўзиям нақ пешонаси ялтираган йигитманда. Бўлмаса айни Наврўз шодиёнаси куни бу ёруғ дунёни бошимга кўтариб, яқинларнинг бир қувончига ўн қувонч қўшармидим! Ўзи дала ҳовлимизда ишкомлар оралаб юргану, қулоғи уйимиз томонга динг юрган қиблагоҳимиз бўлмиш Тўлаган афандига Содиқ амакимнинг қизлари Карима опа «Суюнчи, ўғил!» деб югурармиди?!

📔«Калла хоналик йигитча» романида рассомнинг болалик, ўсмирлик йиллари, катта ҳаёт фалсафаси, ижодий йўлида кечган бирда қувончли, бирда қайғули, баъзан эса ўйга толдирадиган воқеалар таснифи бадиий маҳорат билан баён этилган.