Бир шеър дарди қийнади ёмон,
Саҳаргача тўлғаниб чиқдим.
Юрагимни суғуриб тонгда,
Азобига чидолмай, чиқдим.
Нурга қараб боравердим тик,
Чак-чак томиб турар эди қон.
Кўйлагимнинг дазмоли текис,
Ғижимланиб кетган фақат жон.
📖«Кўнгил пойтахти» шоирнинг иккинчи китоби бўлиб, унда «Бир шеър дарди қийнади ёмон» дея юрагини ғижимлаб, қўлига қалам тутган шоирнинг Ватанга, юртга, сўзга, адабиётга, шеъриятга, яқинларига, дўст-биродарларига бўлган муҳаббати, соғинчини ифодаловчи янги шеърлари жамланган.