📝Ушбу китобга жамланган асарларнинг муаллифлари кулги ихлосмандларига яхши таниш. Уларнинг ижод намуналари нафақат мамлакатимизда балки кўплаб мамлакатларда ҳам ўз мухлисларини топиб улгурган. Мазкур китобни ўқиб ўзингиз ҳам бунга амин бўлинг.
📖Адабиёт инсонни комиллик сари ундайди, дунёқараши ва дид-фаросатини тарбиялайди. Бунда унга сатира ва юмор ёрдамга келади. Кулги дарғаларидан бири «Кулган минг йил умр кўради» деганда ҳақ эди. Аммо… дунёнинг бугунги шиддатда бировни кулдириш осон иш эмас, Эҳтиёт бўлмасангиз кулдираман деб ўзингиз кулгили ҳолатга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Шунга қарамай, устоз ҳажвчилар, уларга эргашган истеъдодли шогирдлари бу ишга астойдил бел боғлаганлари қувонарли ҳолдир.