📖Китобда шоирнинг қарийб қирқ йилдан ортиқ ижоди ораси-дан севги, муҳаббат, соғинч ва армон туйғуларини таран-нум этган шеърлари жамланган. Китоб замонавий кўринишга эга. Тўплам Санжар Турсунов ва Жўрабек Жаҳон муҳаррирлигида нашрга тайёрланди. Қўлларим шохлардай зор қолган кунлар, 📝Дил кетиб, ва лекин ор қолган…
Абдулла Қодирий ва санойи нафиса
📖Улуғ адиб Абдулла Қодирий миллатнинг зиёлиси ўлароқ, ўз даврида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари ривожида фаол иштирок этгани маълум. Ёзувчи ижодий меросининг бир қисмини ижтимоий-сиёсий, маданий жабҳаларга муносабати акс этган публицистик асарлари ташкил этади. Қодирийнинг кичик асарлари орасида санойи нафиса, хусусан,…
Абадий замондош
📖Ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, улуғ адиб Шукур Холмирзаевнинг асарларини ўқимаган ўзбек ўқувчисини топиш амримаҳол. Бетакрор ҳикоялари, жозибадор қиссалари, юксак савияли романлари аллақачон ўзбек адабиётининг нодир жавоҳирларига айланиб улгурган. 📝Адибнинг шогирди Олим Тошбоев қаламига мансуб бу асар, улуғ адибга, шогирднинг устозга,…
Изтироб
📖Ёритилган ҳикоялар ва «Изтироб» қиссасида ўтган мустабид тузум даврида меҳнаткаш Ўзбек халқининг бошидан кечирган адолатсизликлар қаламга олинган. Айниқса мамлакатнинг бошига ёприлган, ўйлаб чиқарилган сохта «Пахта иши» можаролари аниқ-равшан далиллар билан китобхонлар ҳукмига ҳавола қилинади.
Биз Глендани шундай яхши кўрамиз
📖 Жаҳонга машҳур ёзувчи Хулио Кортасар ижоди XX аср адабиётида воқеа бўлган ноёб ҳодиса. У Маркес, Лёса, Фуэнтес, Роа Бастослардан олдинроқ Лотин Америкаси адабиётини европаликларга таништирган. Таъбир жоиз бўлса, европаликлар учун Лотин Америкаси адабиётини кашф этиб берган ижодкордир. Унинг роман ва ҳикоялари, шеърлари кўплаб тилларга таржима қилинган. 📗«Биз Глендани шундай яхши…
Зулмат ичра нур
📝қиссадан парча: Алишер чўккалаб олиб хонтахта устидаги каттакон бир китобни варақлаб, сурат кўриб ўтирар эди. Ов ва жанг манзаралари уни шу қадар қизиқтирган, хаёлини шу қадар ўғирлаган эдики, отаси келиб эшик олдида кавуш ечаётганини ҳам пайқамади. Кичкина Баҳодир деб ном чиқарган…
Эзоп
📖Эзоп масаллари ғоявий жиҳатдан тушкунлик ва умидсизлик руҳида ёзилган, персонажлари (асосан, ҳайвонлар) ўта шартли, воқеалар ихчам баён қилинган; тили содда, жонли тилга яқин. Эзоп масаллари сюжети Европа масалчилиги сюжетининг асосини ташкил этган. 📝Лотин масалчиси Федр (1-аср) ва юнон масалчиси Бабрий (2-аср)дан тортиб француз Ж. Лафонтен ва рус Иван Криловгача Эзоп масаллари сюжетини даврга…
Азизим
📖Асарда 19-аср охирларида Франциянинг Африкадаги босқинчилик урушларида хизмат қилган, Парижга қайтгач, қашшоқлик азоби суяк-суякларидан ўтиб кетган ёш бир йигит ҳақида ҳикоя қилинади. Қай йўл билан бўлса ҳам давлат орттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бу йигит Париж жамиятининг элита қатлами…
Иқрорнома
📖Инсоннинг бу дунёга келиб кетишида қандай маъно бор? Умуман, Одамзод умрининг моҳияти нима? Жаҳоннинг буюк мутафаккирлари, машҳур файласуфлари ҳамиша ана шу саволлар устида бош қотирганлар. Буюк адиб Лев Толстой ўзининг «Иқрорнома» асарида инсон умрининг мазмуни ҳақида бош қотирар экан, унинг ҳаётида эътиқод, диннинг…
Алкимёгар
📖Романдан парча: Одамзоднинг бу дунёдаги яккаю ягона, олий вазифаси –Ўз Тақдирини рўёбга чиқаришга эришувидир… Барча одамлар ёшлик пайтларида ўз тақдирларини биладилар… Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир куч уларни Ўз Тақдирларини рўёбга чиқариш имконсиз эканлигига ишонтира боради.Бу сирли қудрат инсон…