Абдулла Қодирий ва санойи нафиса
Badiiy adabiyotlar

Абдулла Қодирий ва санойи нафиса

📖Улуғ адиб Абдулла Қодирий миллатнинг зиёлиси ўлароқ, ўз даврида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари ривожида фаол иштирок этгани маълум. Ёзувчи ижодий меросининг бир қисмини ижтимоий-сиёсий, маданий жабҳаларга муносабати акс этган публицистик асарлари ташкил этади. Қодирийнинг кичик асарлари орасида санойи нафиса, хусусан, театр санъатига оид қарашлари алоҳида ўрин тутади.