📖Инсоннинг бу дунёга келиб кетишида қандай маъно бор? Умуман, Одамзод умрининг моҳияти нима? Жаҳоннинг буюк мутафаккирлари, машҳур файласуфлари ҳамиша ана шу саволлар устида бош қотирганлар. Буюк адиб Лев Толстой ўзининг «Иқрорнома» асарида инсон умрининг мазмуни ҳақида бош қотирар экан, унинг ҳаётида эътиқод, диннинг ўрни ва роли ҳақидаги теран мушоҳадаларини ўртага ташлайди, улкан даҳоларни қийнаган маънавий муаммоларга жавоб излайди.