📝Жанр – Романлар, ҳикоялар, Биография, Мемуарлар, эссе 📖Уруш инсон бошига бемисл кулфатлар, қайғу-алам солади. У одамни жисмонан мадҳ этишдан аввал унинг руҳига, маънавиятига тажовуз этади. Қалбларниb қотириб, юраклардан эзгу туйғуларни сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади. Бундай қабоҳатлар ичидан ўзлигини, ўз қалбини…
Ўғри
📖Қиссадан – парча: Отамизнинг ўлганига анчагина йил ўтиб кетди. Бу йил – ўн еттинчи йилнинг кўкламида онамиздан ҳам ажралиб, шум етим бўлиб қолдик. Биз тўрт етимдан хабар олиб туришга катта онам – онамнинг оналари Роқия биби келиб турибдилар. Бу кишини биз…
Пандоранинг қутиси
📜Тузувчи – Ҳабиб Абдиев, Мансур Жумаев 📖 Китобда, асосан, бирор воқеанинг қисқача тарихи берилади. Драбблни кутилмаган ечим билан якун топувчи энг қисқа ва тугал ҳикоя дейиш мумкин. Эҳтимол, бунга Чеховнинг жимитдеккина ҳикоялари ёки Абдулла Қаҳҳорнинг ўзи бир бетлигу, аммо олам-олам маъно-мазмунга эга…
Сайланма
📖Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиба ва журналист Олмос ижодининг энг сара намуналарини тўплаб «Сайланма»га тартиб берибди. 📝Олмоснинг қаламига мансуб ушбу ижод намуналари, ўзбек адабиётининг буюк ёзувчиси, академик шоир Ғафур Ғулом ҳақидаги хотиралар, ажойиб эсселар, ҳикоялар сайланманинг асосини ташкил этган.
Муҳаббат сен чиройлисан
👨💻Сиз севган шеърлар жамланган 📖Муҳаббат энг олий туйғу дейишади. Инсон яшар экан, албатта юрагига ушбу туйғу ташриф буюрмоғи бор. Кимдадир у жуда жозибали кечса, кимлардадир эса ниҳоятда дарди оғир кечади. Лекин қандай ҳолатда кечмасин ҳар қандай инсон ҳаёт йўлига чирой…
Митти ҳикоялар: кеча ва бугун
🗣80дан ортиқ муаллифлар, 400дан ортиқ ҳикоялар жамланган 📖Ушбу китобда ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларидан тортиб қўлига эндигина қалам олган ёш ижодкорларнинг қисқа ҳикоялари жамланган. Улардаги теран маъно, турфа мавзу ва қизиқарли воқеликларга бой сюжетлар эътиборингиздан четда қолмайди. Китобнинг номини бежизга «Митти…
Меҳр қуёши – Роман, ҳикоялар, эсдалик хотиралари
📖«Меҳр қуёши» замонавий кўринишга эга. Китоб юзига «Гул баргига ёзилган хатларʼʼ, деб ёзиб қўйилган. Китобга адибнинг энг сара ҳикоя ва қиссалари, публицистик ва илмий мақолалари, эсдалик ва хотиралари киритилган. Ишонамизки, адабиётимизнинг йирик вакили Иброҳим Ғафуровнинг янги китоби ҳам ўқувчилар қалбидан…
Кўнгил Пойтахти
Бир шеър дарди қийнади ёмон, Саҳаргача тўлғаниб чиқдим. Юрагимни суғуриб тонгда, Азобига чидолмай, чиқдим. Нурга қараб боравердим тик, Чак-чак томиб турар эди қон. Кўйлагимнинг дазмоли текис, Ғижимланиб кетган фақат жон. 📖«Кўнгил пойтахти» шоирнинг иккинчи китоби бўлиб, унда «Бир шеър дарди…
Петрарка – қўшиқлар китоби
📖 Адабиётда Петрарка ҳодисаси кўп қиррали: шахс, шоир, донишманд, олим, жамоат арбоби – унда буларни ажратиб бўлмайди. Унинг ижоди Ўрта асрлар тафаккури ва санъати, Инсонпарварлик ва Уйғониш, Европа ва итальян петраркизми ҳақида кўплаб маълумотлар беради. Бир сўз билан айтганда, Петрарка – Европа шеъриятини янги босқичга олиб…
Мен шоирман, истасангиз шу… (А.Орипов гурунглари)
📖 Яхши инсонлар суҳбати кишига қувват бағишлайди, маънан юксалтиради. Зеро, халқимиз орасидаги «Одам тафтини одам олади», «Суҳбати расо – танга даво» каби нақллар ҳам бежиз эмас. Шу маънода мазкур асар ўзига хос маънавий озуқа манбаидир. Унда замонамизнинг аллома ва донишманд…