Ўғри
Badiiy adabiyotlar

Ўғри

📖Қиссадан – парча: Отамизнинг ўлганига анчагина йил ўтиб кетди. Бу йил – ўн еттинчи йилнинг кўкламида онамиздан ҳам ажралиб, шум етим бўлиб қолдик. Биз тўрт етимдан хабар олиб туришга катта онам – онамнинг оналари Роқия биби келиб турибдилар. Бу кишини биз эркалаб «қора буви» деб атаймиз.

✍️Оқшомлари бувим бошлиқ ҳаммамиз олди очиқ айвонда  кўрпа-ёстиқларга ўралиб, биттагина Ўратепанинг кир ип шолчаси устида ухлаймиз.