📖Романдан парча: Одамзоднинг бу дунёдаги яккаю ягона, олий вазифаси –Ўз Тақдирини рўёбга чиқаришга эришувидир… Барча одамлар ёшлик пайтларида ўз тақдирларини биладилар… Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир куч уларни Ўз Тақдирларини рўёбга чиқариш имконсиз эканлигига ишонтира боради.Бу сирли қудрат инсон зотига ғанимдай туюлади, аслида эса ўз тақдирини қандай рўёбга чиқариш Йўлини худди ана шу қудрат кўрсатиб беради. У инсоннинг руҳини ва эркини ўша буюк вазифага тайёрлайди.
Бу куррайи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта унга эришасан, чунки бундай истак Оламнинг Руҳида дунёга келган бўлади. Сен ер юзида худди ана шунинг учун яратилгансан.