Виждон қўнғироғи
Badiiy adabiyotlar

Виждон қўнғироғи

Ўзбек ҳажвий адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган таниқли адиб, беназир инсон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминовнинг серқирра ижоди ва ибратли ҳаёти ҳақида ёзилган ушбу маърифий-ҳужжатли китоб икки қисимдан иборат. Биринчи қисмида ёзувчининг тартибли, ибратли ва ёрқин ҳаёти, яратган асрлари, уларнинг таҳлили ва тарихи, адабиётдаги ўрни ҳақида маълумотлар, фикр мулоҳазалар кенг ёритилган.

Ушбу китобнинг иккинчи қисмида эса, ёзувчининг теша тегмаган ҳангомалари, кичик ҳажвиялари ва унинг кундаликларидан, суҳбатларидан олинган сара сатрлардан намуналар берилган.