📖Расулуллоҳ алайҳиссаломни таниш ва суннатларига эргашиш динимиз асоси ҳамда таянчларидан биридир. Шу боис у зотнинг ҳаётларини, сийратларини ўрганиш ва билиш ҳар бир мўмин-мусулмон киши зиммасидаги муҳим вазифадир. Бу иймонни чархлайди, ахлоқни сайқаллайди, қандай яшашни ўргатади.
📗«Шамоилул Мустафо» китоби сийратга оид бошқа асарлардан ўз услуби ва баён йўналиши билан алоҳида ажралиб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг насабларига оятларда қандай ишоралар борлиги, Аллоҳ Таолонинг Ўзи у зотни қандай улуғлагани, бу улуғлаш Қуръони каримда қандай ўз ифодасини топгани ва бошқа масалалар оят ҳамда ҳадислар билан боғлаб исботланган…