📖XX аср ўзбек адабиётининг атоқли вакилларидан бири Шуҳрат ҳам Аллоҳ берган умрининг шу тўрт фаслини кўриб шу тўрт фаслда ёзиши мумкин бўлган асарларни ёзиб, айтилиши лозим бўлган ҳақиқатларни айтиб, адабиётимиз хазинасига ўзининг муборак ҳиссасини қўшиб кетди.
📝Муаллифдан … «Олтин зангламас»даги ҳаётни мен яхши биламан, улар мен билан бирга бўлган, менга учраган кишиларнинг ҳаёти. Мен бу ҳаётнинг атрофида эмас, нақд ичида бўлганман. Бу мавзуда бирон нарса яратмасам кўнглим ўрнига тушмас эди. Буни бутун вужудим тақозо этди.