Чинор
Badiiy adabiyotlar

Чинор

📖«Чинор» асари бир ўзбек оиласи ҳақида. Бу оила катта, қадимий, маданий, меҳнаткаш ва шу маънода «тагли-зотли». Унинг ҳар бир аъзоси халқ ҳаётида маълум бир масъулиятли юкни ўз зиммасига олган. Жонажон тупроққа чуқур томир ёйган, бақувват ва қадимий Чинор мангулик рамзи, халқимиз рамзидир. Оила боши Очил бува сафари билан шартли равишда ўзаро боғланган қиссаларнинг ҳар бири мустақил ахлоқий-эстетик фикрни олдинга суради. Ҳикоялар ва ривоятлар эса бу фикрларни қувватлаб, янада мустаҳкамлайди.