Менким, Фотиҳ Темур
Badiiy adabiyotlar

Менким, Фотиҳ Темур

📙Мазкур асарни ўқиш асносида улуғ бобокалонимизнинг ўзига хос жиҳатлари билан ҳам танишасиз, фаолияти қанчалар ибратли эканлигига амин бўласиз. Китобда баён этилган Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти барча учун бирдек сабоқ мактаби бўлиши шубҳасиз.

📖Франциялик тарихчи олим, адиб Марсел Брионнинг Буюк бобомиз Амир Темур ҳақидаги мазкур китоби АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларида бир неча маротаба чоп этилган бўлиб, энг сара асарлар қаторига киради. Эътиборли жиҳати шундаки М.Брион томонидан тартиб берилган ушбу китоб тўлалигича Соҳибқирон Амир Темурнинг ўз қўли билан ёзилган эсдаликларидан иборат. Унинг форс тилидаги ягона нусхаси Яман ҳукмдори Жаъфар Подшо кутубхонасида сақланган, кейинчалик эса Англияга олиб кетилган.