📖Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маънавий маснавий» асари етти асрдан буён Шарқ тафаккури бадиий калом мухлисларини ўзига мафтун этиб келмоқда. Ушбу тенгсиз адабий обида ҳар бир инсон эгасини Ҳақ ва ҳақиқат сари юксалтирувчи руҳий-қалбий нарвондир.
📗Кўниё кутубхонасида сақланаётган энг мўътабар қўлёзма асосида нашрга тайёрланди. Ўзбек тилидаги таржимаси эса истеъдодли шоир Одил Икром томонидан амалга оширилди. Азиз ўқувчилар ўз имкони даражасида ушбу бепоён маънавий уммондан баҳраманд бўлади.