Комета
Badiiy adabiyotlar

Комета

📖Гулноз Мўминова – туйғуларини, кечинмаларини биз кўра олмайдиган рангларда чиза оладиган ижодкор. Шоира ёзмишини шу рангларда кўрибдими, шу ҳолатни шеър қилиб чизмоқда. Гулноз опанинг шеърларини ўқир эканман, у ерда табиатан ожиз яралган аёлнинг маҳзун товушини эмас, ўз кечинмаларини мардонавор куйлаётган дадил овозни илғайман.

📝Ушбу мисраларга эътибор беринга:

Эгилган бошларни унутар қилич,

Мангу ёдда қолар эгилмаган бош!..

📙 Аслида тирикликнинг ўзи ҳаётга қарши исёндан иборат. Ушбу сатрларни ўқий туриб ушбу ҳақиқатга яна бир бор иқрор бўламиз. Ушбу китобда шоиранинг энг сара ижод намуналари жамланган.