📖Бу дунёнинг ўткинчилигини яхши биламиз, бироқ кўпчилигимиз ўз билганимиздан қолмаймиз: шу қисқа умримизни нафсимизни қондиришнинг янги-янги йўлларини излаб топишга сафлаймиз. Оқибатда тўрт оёқли чўбин от ортингиздан қувиб келганини сезмай қоласиз. Бу фоний дунёга нима учун келдигу нима учун кетяпмиз.
🏃Етиб келган бекатимизда бир зум тўхтаб аввал ортимизга, сўнг келажакка назар ташлайлик. Қандай эзгу амаллар қила олдик ёки аксинча азиз умрни жабр қилдикми? Яратганга беҳисоб шукурки ҳозирча жонимиз омонда экан, демак тафаккур қилишга, хатолар бўлса тўғрилаб яхши амаллар қилмишга чоғланайлик. Мазкур китобдаги ҳикоялар айнан шулар ҳақида хулосалар қилишга ундайди.
📚қаттиқ муқовада – 325 бет