📖Бу асар неча асрларки, ҳикмат ва масаллар бобида муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Халқ ҳаёти, дарди, аҳли донишлар улуғворлиги, ҳозиржавоблик, донолик акс этгани учун ҳам «Калила ва Димна» таъриф ва тавсифга эга.
📙Ушбу китобдаги масаллар, ҳикматлар мағзи инсонийлик, олижанобликни улуғлайди. Тарбиявий аҳамияти жиҳатидан ҳам ушбу бебаҳо асар бугунда ўз қийматини йўқотмаган. Ўқинг, ўқинг, донолар оламида бўлинг.