Даштдаги олов
Badiiy adabiyotlar

Даштдаги олов

ҳикоядан парча: 📖Дашт. Ҳар ер-ҳар ерда пастқамгина лойсувоқ уйлар. Узоқларда фақат қўй-қўзилару уюр-уюр отлар кўзга ташланади. Гоҳ-гоҳида оқбош ва янтоқни эринибгина чайнаётган туяларнинг ўкириги эшитилади. – Тезроқ юр, – дейди онам у ёқ-бу ёққа олазарак бўлаётганимни кўриб. – Бу туришда кеч қоламиз. Қара, қуёш ҳам қизарди…

📗Ушбу китобда туғилиш, яшаш, ўлим каби ҳаётий қонуниятларнинг моҳияти, сабаб ва оқибатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ўндан ортиқ ҳикоя ва бир қиссада ёзувчи Ҳабиб Абдуназарнинг оламни, жамиятни, воқеликни ва инсон руҳиятини қай даражада бадиий тафаккур қила олиши намоён бўлган.