✍️Муаллифдан: … Сен узоқдалигингда отанг шўрлик чўкиб қолди. Бир куни сендан хат келганида устунга суяниб ўқиди. Кўзларига ёш келди, бизга кўрсатмаслик учун ичкарига кириб кетди… (аммамнинг айтгани)
Мен отамни йиғлатган, онамни кексайтирган уруш ҳақида ёзмаслигим нечоғлик оғирлигини ҳис қилган ҳолда бу ишга қўл урдим. Икки йиллик тала-том юрагимга тиғ бўлиб санчилаётган кунлар хотирасини жонлантирган воқеалар, ўзим каби кимларнидир кўз қораси, суюкли фарзандлари билан кечган дамларим, айримларига жанггоҳлардан қайтиш насиб этмаганлиги боис, уларнинг руҳи ҳақида ҳам баҳоли қудрат қоралайин дедим.