Аталган кунлар
Badiiy adabiyotlar

Аталган кунлар



📖Пардаларинг титради аста,

Ташқарига қарадинг оғир.

Соғиндингми,

Хўрсиндинг,

турдинг

Чирчиқларда ёмғир ёққандир…

Эзгин куйдек чорлади йўллар,

Ёдга тушди бизни суйган боғ.

Сезяпсанми,

Тоғлар юртида

Сенсиз менга тоғ қолмади – тоғ!

Ҳижронларга тўлади хонанг,

Кўзларингдан кўзларим нари.

Бугун чиқдинг

Бу шаштдан бесўз

Ҳайратларда қолди ташқари.

Таниш кўча,

азим тераклар,

Шошиб келдинг, йиллар кутди юз.

Учрашдигу…

Кўзларим куйди,

Нигоҳингда,

Куз эдида,

КУЗ!