✍️Китобда арзимас бойликни деб ўз юрти, халқи ва динига хиёнат қилган, турли ташқи кучларнинг ноғорасига ўйнаб, ўзлигини йўқотган Эргаш, Мирзааҳмад, Ғафур ва Башир каби фитна бошловчиларнинг тақдири, навбатдаги кирдикорлари билан танишишда давом этади.
📝романдан ҳақида: «Афғон шамоли» романи -мазкур китобларида ёритилган воқеа-ҳодисалар асосан Афғонистон ҳудудида рўй беради. Мазкур қисмда ўқувчи толибларнинг қурол-яроғларини йўқ қилишда гумон қилинган Бўроннинг ўз Ватани равнақи, тинчлиги ва афғон халқини террор балосидан қутқариш йўлида учраган оғир синовларни бирга бошдан кечиради, Толибонларнинг манфур башараси ва ғайриинсоний жиноятларига яна бир бор гувоҳ бўлади.