Аталган кунлар

📖Пардаларинг титради аста, Ташқарига қарадинг оғир. Соғиндингми, Хўрсиндинг, турдинг Чирчиқларда ёмғир ёққандир… Эзгин куйдек чорлади йўллар, Ёдга тушди бизни суйган […]



📖Пардаларинг титради аста,

Ташқарига қарадинг оғир.

Соғиндингми,

Хўрсиндинг,

турдинг

Чирчиқларда ёмғир ёққандир…

Эзгин куйдек чорлади йўллар,

Ёдга тушди бизни суйган боғ.

Сезяпсанми,

Тоғлар юртида

Сенсиз менга тоғ қолмади – тоғ!

Ҳижронларга тўлади хонанг,

Кўзларингдан кўзларим нари.

Бугун чиқдинг

Бу шаштдан бесўз

Ҳайратларда қолди ташқари.

Таниш кўча,

азим тераклар,

Шошиб келдинг, йиллар кутди юз.

Учрашдигу…

Кўзларим куйди,

Нигоҳингда,

Куз эдида,

КУЗ!



Share:
Scroll to Top