📗Бобо Равшаннинг асарларида шу латиф туйғуни яна бир-бор ҳис қиласиз. Унинг барча ёзганларида мунгли куй қулоққа чалиниб туради. Китоб Сиз азиз ўқувчиларга манзур бўлишига ишонамиз.
📝Олис-олислардан дўмбира ва бахшининг бўғиқ овози қулоққа чалинади. Юрагинг жимирлаб кетади. Гўё Алпомиш Бойсун даштларида от чоптириб юргандай, Барчин унга келақол деб чорлагандай. Достон эшитган одам шу кўйга тушиши шубҳасиз.