📖 Адабиётда Петрарка ҳодисаси кўп қиррали: шахс, шоир, донишманд, олим, жамоат арбоби – унда буларни ажратиб бўлмайди. Унинг ижоди Ўрта асрлар тафаккури ва санъати, Инсонпарварлик ва Уйғониш, Европа ва итальян петраркизми ҳақида кўплаб маълумотлар беради. Бир сўз билан айтганда, Петрарка – Европа шеъриятини янги босқичга олиб чиққан чинакам шоир.
✍️Қўшиққа жо этдим ёшлик завқ-шавқин,
Оғриқли оҳ-воҳлар шовқини гирён,
Илк хато хун олган шум дамдан буён
Ҳис этмай яшарман ўз умрим ҳаққин.
Беҳуда орзу ва бенаф жафо-кин
Музтар овозимни узар ногаҳон,
Қалбим узр-маъзур бобида ҳайрон,
Севишганлар, фақат хайрихоҳлик чин.
Устимдан кулади ҳар кимса, наҳот,
Муҳимми, ҳакамлар жуда ҳам сипо:
Ўзимни кулгили сезяпман ҳозир.
Зимни пуч манфаат чанқатар, ҳайҳот,
Сўнг англаб, ўзимни айбладим ҳатто,
Дунёвий шодликлар – мухтасар тушдир.