📖ДАЛДА – шеърдан
Ҳамма нарса қийнайди гўё,
Ҳамма нарса келтирар ғашинг.
Сенга фақат кулгу ярашар,
Мумкин эмас сенинг йиғлашинг.
Кимни қарғаб, дейсан кимгадир,
Тошдан бўлсин илоҳо бошинг.
Бунга ҳеч не демайман, лекин
Мумкин эмас сенинг йиғлашинг.
Асал тутиб гоҳо нокаслар,
Оғуларга тўлдирар ошинг.
Озорланма, айланиб кетай,
Мумкин эмас сенинг йиғлашинг.
Ҳаёт бордир кўзларингда гул,
Нима дунё, тўкмагин ёшинг.
Қанча йиғи, ўзим йиғлайман,
Мумкин эмас сенинг йиғлашинг.