Ярим миллион долларлик қилмиш
Detektiv adabiyotlar

Ярим миллион долларлик қилмиш

📓Асар бадиий тўқималарга анча бой бўлсада. Шу сабабли ҳам китобхон чинакам детектив асарларга хос саргузаштлар дунёсига шўнғийди.

📖Шов-шувли мақола ёзмоқчи бўлган журналист Гарри Барберга пора таклиф қиладилар. У рад этади ва туҳматга учраб, панжара ортига тушади. Адолатсизлик қурбонига айланган маҳбуснинг қамоқхонада дунёқарашлари ўзгариб кетади. У озодликка чиққач, иш тополмай ўғрилик қилишга мажбур бўлади. Натижада Барберни жиноий ҳамкорликка таклиф қиладилар. Пулга муҳтож Барбер қалтис ишга киришади. Бироқ ўзаро келишув асосидаги жиноят асносида ўлим юз беради ва воқеалар ўзгача тус олади…