Иблис ва Примхоним
Detektiv adabiyotlar

Иблис ва Примхоним

📖Пауло Коэлё айни кунда жаҳоннинг севиб ўқилаётган ўн нафар ёзувчиларидан биридир. Ижод қилишни бошлаганига қисқа вақт ўтган бўлса ҳам, унинг китоблари ўқилиш кўрсаткичи бутун умр ижод қилган, оммабоп адиб дея тан олинган Жоржи Амодонникидан ҳам юқорилаб кетди. Пауло Коэлёнинг айтишича, ҳар қандай инсонни ижодга ундайдиган куч, бу – ҳаёт ишқидир.

📓Мазкур асарда инсон руҳиятининг эврилишлари маҳорат билан очиб берилган. Унда бетакрор тақдир эгаларининг қисматини тасвирлаш асносида ёвузлик ва эзгулик, нафс ва сабр, нафрат ва муҳаббат, иймон ва гуноҳ сингари умуминсоний мавзулар тўғрисида баҳс кетади.