📖«Мен адабиёт деб аталмиш қутлуғ даргоҳга қадам қўйганимдан бери буюк устозларимнинг, дўсту биродарларимнинг меҳру оқибатларини туйиб яшадим, – дейди ёзувчи Носир Фозилов. – Ҳукуматимизнинг, уюшмамиз раҳбариятининг елкамга қўйилган кафти ҳароратини ҳар сонияда, ҳар соатда сезиб яшадим. Агар яратган Эгам умр берса, баҳоли қудрат ижод қилиб, шу зайил яшаяжакман…»
🗣Адибнинг шукроналик билан айтган бу сўзлари бежиз эмас. Унинг адабиёт деб аталмиш нафосат бўстонига қадам қўйганига 60 йилдан ошди. Мана шу йиллар давомида у ўз танлаган йўлидан, мақсадидан оғишмай, сидқидилдан хизмат қилиб келяпти. Бу гапларни қўлингиздаги «Ғира-шира шомдан оппоқ тонггача» деб номланган китобга киритилган адиб ҳақидаги» мақолалар, шеърий алқовлар, жадал хатлару мактублар ҳамда қувноқ ҳангомалар тасдиқлайди.