📖Бу асарда Пушкин ёш замондошларининг умумлашма образини яратди. Асар билан танишар эканмиз, динамик кучланиш ҳукмидаги Е. Онегин образининг ички зиддиятларини тушуниб борган ҳолда, унинг характер элементларини, табиати, умуман жамият учун кераги йўқлигини кўрамиз.
📙«Евгений Онегин» романини, В. Белинский: «рус ҳаётининг энциклопедияси» деб атайди. Ҳақиқатдан ҳам Пушкиннинг бу асарида хилма-хил чексиз муаммолар кўтарилган. Романда оддий кунлик муаммоларга тўла қишлоқ дворянларининг зерикарли ва пойтахт асилзодаларининг мазмунсиз ҳаёти акс эттирилган.