📖ХХ аср ўзбек адабиётида ўз ўрни ва услубига эга бўлган адиб – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов, айтиш мумкинки, ХХИ аср ўқувчисининг ҳам севимли адиби бўлиб қолади.Жонли ва ҳаётий тасвирлар, соф ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар мутолааси ўқувчини ўз таъсирига олади. Нафақат миллат, балки чин инсонийлик тараннум ёзувчи асарларида етакчилик қилиши китобхон учун тарбиявий ва ҳаётий сабоқ бўлади. Хоҳ жиддий, хоҳ ҳажвий бўлсин Ўткир Ҳошимов асарларида ҳаёт қайнайди: унда ҳар биримиз ўзимизни, оиламизни, дўсту ёримизни, ҳатто ҳеч кимга ўхшамаган онамизни кўрамиз…Бир инсон умрини қамраган роман бўлсин, қатор новеллалардан иборат қисса ёки ҳикоя бўлсин, жанридан қатъий назар, Ўткир Ҳошимов асарларида дунёнинг ишлари мужассам. Мутолаа ҳар қандай ўқувчи учун катта ҳаётий хулоса беришига ишонамиз.
Oldingi
Дунё мамлакатлари
Yangiroq