ҲАЙРАТ УЛ-АБРОР
Badiiy adabiyotlar

ҲАЙРАТ УЛ-АБРОР

✍️Асарда шоир Аллоҳ, борлиқ, инсон ҳақида шундай фикрлайди: бир вақтлар бу жаҳон пинҳон (яширин) эди. На ер, на кўк, на кун, на тун — ҳеч нарса йўқ эди. Сендан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса йўқ эди. Нозир ҳам, манзур ҳам ўзинг эдинг …

📗 «ҲАЙРАТ УЛ-АБРОР» («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши») — Алишер Навоий «Хамса»сининг биринчи достони (1483). Панд-насиҳат руҳидаги таълимий-ахлоқий, фалсафий достон. 3988 байтдан иборат бўлиб, 64 боб, 29 мақолатдан ташкил топган. Арузнинт сареъ баҳрида ёзилган. Асар анъанавий муқаддима — ҳамд ва наът билан бошланади. Навоийнинг дунё ҳақидаги қарашлари мана шу муқаддимада ўз аксини топган.