👨💻 Ўзбекистон халқ шоири, ўзбекнинг забардаст ижодкори Усмон Азим асарлари аслида таърифга муҳтож эмас. Уни билмаган, севиб ўқимаган, ёки қандай даражада бўлмасин, бирор муносабат билдирмаган, эътиборсиз ўқиган китобхон топилмаса керак. Мабодо шундайи топилса ҳам, у адабиётнинг асл мухлиси эмас. Зеро, умрини адабиётга бахшида этиб келаётган, бу йўлда тинимсиз изланган ва изланаётган шоирнинг шеърлари, насрий асарлари, драмалари бир инсоннинг қалбини эмас, миллатнинг, инсониятнинг қалбини ўзида ифодалайди.
📙«Танланган асарлар»нинг иккинчи жилдида забардаст шоирнинг «Ғусса» (1994), «Куз»(2001) китобларидан энг сара шерлар жамланди. Ўқинг, завқланинг мамнун бўлинг, таъсирланинг, завқланинг, шеъриятнинг сеҳридан баҳраманд бўлинг азиз китобхон.