📖 Қиссадан парча: Омонмисан, қутлуғ далам! – Шукр. Келдингми, Тўлғаной? Бултургидан анча чўкиб қолибсан. Сочларинг оппоқ, қўлингда ҳасса. – Умр ўтиб боряпти, она-Ерим, орадан тағин бир йил ўтди. Бугун менинг сиғинадиган куним. Келишингни билардим. Кутаётгандим, Тўлғаной. Бу сафар набирангни ҳам эргаштириб келмоқчи эмасмидинг? – Шундай эдию, лекин бу сафар ҳам ёлғиз келдим. – Демак, сен унга ҳали ҳам ҳеч нима айтмабсанда, Тўлғаной? – Йўқ, айтолмадим. – Ишқилиб, эртами-кечми, ахир бир кун у ҳам эшитадида…
Oldingi
Алвидо Гулсари
Yangiroq