«Шеър шоирнинг юраги етиб, ақли етмаган нуқталардан бошланади», деган эди шоир Матназар Абдулҳаким суҳбатлардан бирида.
Устоз шоир ҳар бир шеърда юрак ета олган Дарднинг мукаммал бадиий қиёфасини яратди. Ўзи гоҳ ҳазил, гоҳ чин айтмоқчи илҳом парилари эмас, илҳом девларининг нафаси билан «Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер Қашқирлар қўрққувчи китоблари-мни» деб ёзди.
Қаламини қитирлатмади, сўзларни қиқирлатди, елиб бораётган дунё ортидан қаламини ҳаллослатмади. Боридай яшади, берилганидай юрак тегирмонидан ўтказди ҳар битта Сўзни.
Шу боис шоир шеърлари томир-томиримизга хос ҳислари-миздай чақнаб-чарақлаб кириб келади.
Цена 20292 UZS.