Одам иродаси машаққат ва муаммолар гирдобида тобланади. Бошқача айтганда, унинг асл қиёфаси, муносиб фазилатлари худди шундай оғир синовларда намоён бўлади.
Таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Дарё” романини мутолаа қилиш жараёнида ўқувчи хаёлидан беихтиёр юқоридаги ўйлар кечади. Чунки мазкур асар бизни ҳаётнинг чуқур қатламларига олиб киради. Тирикчиликнинг қувончу ташвишларига шерик қилади.
Китобхон роман қаҳрамонлари билан бирга яшаб, бирга нафас олади. Дилларида ёвузликка нафрат, эзгуликка муҳаббат ҳислари жўш уради.
Цена 23750 uzs.