📗Китобда Руминияда лўли оиласида туғилиб, бейрутлик ўзига тўқ хонадонда улғайган Ширин Ҳалилнинг муҳаббат, азоб, машаққат ва мураккабликлар гирдобида Афинага айланиши маҳорат билан тасвирланган.
📖Ичимизда ким борлигини англамай туриб, ишонч билан яшаш учун жасоратни қаердан оламиз? Пауло Коэлъонинг «Портобелло жодугари» асарида ана шу саволига жавоб изланади. Афина исмли сирли аёлнинг тақдирини баён қилгувчи қаҳрамонларнинг ҳикоялари ўқувчини воқеалар ривожи билан ҳар томондан таништириб, жараёнга чуқур кириб боришини таъминлайди.