👨💻Жанр – Романлар, ҳикоялар, Қиссалар, достонлар
📖Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон назм, наср, драматургия, публицистика сингари жанрларда қалам тебратиб келаётган серқирра ижодкордир. Асарлари юморга бойлиги, айни чоғда, фалсафий фикрларнинг салмоқдорлиги билан ажралиб туради.Адибнинг болаларга, катталарга аталган «Жуда қизиқ воқеа», «Масхарабоз бола», «Аламазон ва Гулмат», «Ўқ ўтмас болакай», «Баҳромнинг ҳикоялари», «Балога қолган футболчи», «Кулгили тушлар», «0099 рақамли ёлғончи», «Жажжи-жажжи кулчалар», «Япалоқ товуқ», «Мулла Бақалоқ», «Даҳшатли Мешполвон» каби китоблари ўқувчилар орасида алоҳида шуҳрат қозонган.Ушбу китобга муаллифнинг бири ўта қизиқ, бири саргузаштларга бой асарлари танлаб киритилди. Булар орасида журналда босилибоқ жуда машҳур бўлиб кетган Миттивой ҳақидаги қисса ҳам бор.