📖Кавабатани ўқиш учун ҳис-туйғуларингиз сирпанчиқ, ғадир будир йўллардан юришга шай бўлмоғи керак. У кўнглингизнинг энг пучмоқ манзараларида ҳам ғам билан бирга шодликка жой топиб бера олади. Туйғуларингизни боши берк кўчага олиб бориб қўяди, гоҳо зулматни зулмат билан ёритишга уринади.
📝Устоз таржимон Олим Отахоннинг Янусари Кавабатадан маҳорат билан қилган таржималари ёзувчининг, таржимоннинг ва бошқа китобхоннинг икки тильда бирдай яшай олишидан дарак беради.