Ушбу рисоланинг муаллифи, аслида мен эмас, Ўзбекистон қаҳрамони, халқимизнинг ардоқли шоири Эркин Воҳидов.
Мутола якунида бунга ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз. Менинг ишим – умрини Ватан саодати йўлига бағишлаган мутафаккир ватандошимиз ҳақидаги ҳаётнинг бугунги шиддати ёки бошқа сабаб боис, ёддан кўтарила бошлаган ҳақиқатларни адабиёт оламига энди-энди қадам қўяётган ёшларга эслатиб қўйиш, ўзим кўрган, бевосита гувоҳ бўлган воқеалар, эшитгуликлар тафсилотларини асли қандай бўлса, шундай ҳолда устознинг жонли суҳбатига илова қилишдан иборат бўлди, халос…