📔Бу таълимий асарда ёзувчи ўз давридаги энг муҳим ва катта-катта сиёсий, иқтисодий воқеаларни акс этдирар, ахлоқий нормаларни талқин этар экан, ўша давр кишиларининг хилма-хил образларини моҳирона яратган. «Гулистон»даги ҳар бир ҳикоя қиссадан ҳисса шаклидаги шеърий панд насиҳатлар беради.
📖Беназир шоир ва мутафаккир Саъдий бадиий ижодда ўз мактабини ярата олган адибдир. Юз йилдан ортиқ умр кўрган Саъдий ўз даврининг барча билимларини чуқур эгаллаб, юрт кўриб, халқ орасида юриб, чинакам олим, мураббий, инсонпарвар адиб бўлиб етишди. Саъдий ўз ҳикояларида бошқа Шарқ мутафаккирлари сингари халқ фаровонлиги, юрт тинчлигию ободонлигини одил пошшо шарофатидан деб билади…