📖 Жаҳонга машҳур ёзувчи Хулио Кортасар ижоди XX аср адабиётида воқеа бўлган ноёб ҳодиса. У Маркес, Лёса, Фуэнтес, Роа Бастослардан олдинроқ Лотин Америкаси адабиётини европаликларга таништирган. Таъбир жоиз бўлса, европаликлар учун Лотин Америкаси адабиётини кашф этиб берган ижодкордир. Унинг роман ва ҳикоялари, шеърлари кўплаб тилларга таржима қилинган.
📗«Биз Глендани шундай яхши кўрамиз» номли мазкур тўпламдан адибнинг сара ҳикоялари ҳамда унинг ижодига хос жиҳатларни акс эттирган учта таҳлилий мақола ўрин олган. Азиз китобхон Хулио Кортесар асарлари турли-туман шарҳ ва изоҳларга йўл беради. Зотан, аргентиналик буюк адиб яратган бадиий олам, бадиий ҳақиқат сизни ўзига мафтун этишига шубҳа йўқ.