Романда воқеликлар таъсирчан баён қилинган, шу сабаб ўқувчи воқеалар ичига кириб кетиб, китобни киприк қоқмай бир нафасда ўқиб чиққанини сезмай қолади.
📝Романдан парча: Мўминжон хорижда жангарилар тўдабошиси Эргашнинг буйруғи билан етимхонадан 10 ёшли қизни асраб олди. Қизни «тарбиялаб», қулоғига ҳақиқий муслима қиз, аёллар қандай бўлишини қуйди. Лекин бу қиз вилоят раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари йиғилган байрам кечасида белидаги ингичка симни тортиб, ўзини портлатиши кераклигини қайдан билсин?